• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 27 февраля 10:42

Тошкент вилоятида ука ўз опасини пичоқлаб, ўлдирди

Марҳуманинг мурдасини укаси 1 неча кун гиламга ўраб, уйида сақлаган.

460
0
UzNews.uz

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент вилояти Чиноз туманида содир бўлган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди. 

Аниқланишича, судланувчи ука опасини ўлдирганлиги ҳақида дўстларига телефон қилиб айтган. 

"Дўстлари ҳазиллашяпти, деб ўйлаб, дўстининг уйига келган. Бироқ, ростдан у опасини ўлдириб қўйган бўлган. Сўнгра дўстлари ИИБ ходимларига хабар берган. Мурдасини 1 ҳафта уйида сақлаган",- дейди гувоҳлардан бири. 

Қўшнилари эса судланувчи укани яхши йигит бўлгани ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилмаслигини маълум қилган. 

Марҳума аёл 2 фарзанди билан ажрашиб, қизлик уйида онаси ва укаси билан яшаган. 

Иш ҳужжатларида айтилишича, гумонланувчи ука ўткир тиғли жисм билан опасининг ҳаётига нуқта қўйган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

460
0