Поиск
RUUZ

Спорт

"Ундаги тезликни шу пайтгача кўрмаганман" — Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида

Кеча тунда "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" учрашувидан сўнг ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов мураббийи Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

209views0replies
0

Ушбу учрашувдан сўнг матбуот анжуманида "Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиоладан Ҳусанов ҳақида сўрашди. Пеп эса ушбу вазиятда 20 ёшли ҳимоячи ҳақида илиқ сўзларни билдирди.
"Ҳусанов аллақачон кийиниш хонасида ёқимтойга айланган. Бугун у ўйинга ҳатто тиш чўткаси ва бошқа ортиқча нарсаларсиз келибди. Ҳеч нарса олмаган. Шунчаки футбол ўйнаш учун келди.
У билан гаплашсангиз, фақат кулиб туради, жилмайди. Лекин у ишончли футболчи.
У жуда тез, жудаям, жудаям тезкор. Тўп билан муомала ва узатмалари сифатининг ғайриоддий даражада. У ҳали энди 20 ёшда. Вақт ўтган сари яхшиланиб боради.
Ундаги тезликни шу пайтгача кўрмаганман. Тезкор футболчиларни кўп кўрганман, лекин у энг яхшиларидан бири.
Уни ҳамма яхши кўради. У камгап, меҳнаткаш, нолимайди, жуда камтар. Шунинг учун ишончим комилки, мухлисларимиз уни севиб қолишади.
“Челси”га қарши ўйиннинг дастлабки 5 дақиқасида бўлган воқеадан сўнг ўзини ўнглаш осон эмас эди, аммо у ўзини йўқотмади ҳамда вазиятни яхшилади. Сўнгги ўйинларда жуда яхши натижа кўрсатди”, — деди Пеп Гвардиола
Учрашувда Абдуқодир Ҳусанов асосида таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракатланди. "Сити" битта гол фарқи билан ғалаба ғозонди.
209views0replies
0

Комментарии