Поиск
RUUZ

Происшествия

Суданда ҳарбий самолёт қулаши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, самолёт бортида юқори мартабали ҳарбийлар бўлган.

55views0replies
0

38serv

Суданнинг Омдурман шаҳри яқинида ҳарбий самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 46 кишига етди, дея хабар бермоқда Reuters.com нашри.
Ҳалокат мамлакатда 2023 йил 15 апрелда бошланган армия ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасида давом этаётган қуролли можаро фонида содир бўлди.
Аниқланишича, Антонов самолёти бугун, 26 февраль куни Омдурманнинг аҳоли зич жойлашган тумани устида ҳалокатга учраган. Бунинг оқибатида камида 10 киши жабрланган. У Омдурман шимолидаги Вади-Сайидна авиабазасидан учиб кетаётганда ҳалокатга учраган.
Ҳалокат оқибатида Омдурман шаҳрининг Каррари туманидаги бир нечта уйларга ҳам зарар етган. Аввалроқ ҳарбийлар ҳалокат оқибатида ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини маълум қилган эди.
Sudan Tribune нашри маълумотларига кўра, самолёт бортида юқори мартабали ҳарбийлар бўлган.
55views0replies
0

Комментарии