Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 2 млрд долларга етказилади

Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан қатор масалаларда музокара ўтказди.

70views0replies
20

Президент Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди.
Музокараларда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қабул қилинган "йўл харитаси" асосида товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказиш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Етакчи компанияларнинг фармацевтика, электротехника, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, геология ва минерал ресурслар, тўқимачилик, чарм саноати ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш режалари кўриб чиқилди.
Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини жорий йил июль ойида Лаҳор шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазири терроризм, радикализм, исломофобия ва хавфсизликка таҳдид солаётган бошқа замонавий хатарларга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидладилар.
Олий даражадаги музокаралар якунида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
70views0replies
20

Комментарии