Бугун, 26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этди.
Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.
Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар.
Биргаликда суратга тушилгандан сўнг, тор доирадаги музокаралар бошланди.