• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 26 февраля 13:29

Афғонистондаги сув тошқинларида 29 киши ҳалок бўлди

Жабрланганлар дам олиш учун Қала-и-Каҳ тоғларига йўл олишган вақтда сув оқими уларни оқизиб кетган.

284
0
https://Alamy.com

Афғонистоннинг Фараҳ ва Қандаҳор вилоятларида сув тошқинлари оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ariana News агентлиги хабар берди.

Фараҳдаги табиий офатларга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Исраэл Сайярнинг сўзларига кўра, Фараҳ вилоятининг Қалъа-и-Каҳ туманида юз берган сув тошқинлари оқибатида 21 нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган, яна 11 киши жароҳатланган.

"Жабрланганлар дам олиш мақсадида Қала-и-Каҳ тоғларига йўл олишган, бироқ тўсатдан сув оқими уларни оқизиб кетган," - дейилади хабарда.

Афғонистон жанубидаги Қандаҳорда яна саккиз киши, жумладан, тўрт бола ҳалок бўлди, яна олти киши яраланди.

284
0