UzAuto Motors 2021 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Chevrolet Lacetti ва Labo автомобилларини олиши керак бўлган харидорларни огоҳлантирди.
Компания Матбуот хизматининг хабарига кўра, автомобилни етказиб бериш бўйича илгари тузилган шартноманинг 1.2 бандига мос равишда шартномага 3.1.1 бандни киритишга мажбурлигини маълум қилади.
“Бошқача айтганда, UzAuto Motors’га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли, яримўтказгичлардан (микрочиплардан) тайёрланган бутловчи қисмларнинг глобал тақчиллиги сабабли, компания 3.1.1 бандини қўллашга ҳамда 3.1 бандда кўрсатилган Chevrolet Lacetti ҳамда Labo автомобилларининг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур.
UzAuto Motors ушбу экстремал чора истеъмолчилар томонидан тўғри тушунилиб, қабул қилинишига умид қилмоқда”, - дейилади хабарда.