• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 26 февраля 08:40

Тошкентдаги сотув офисларидан бири ёниб кетди — видео

Пойтахт ФВБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

183
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Дўмбиробод "City" сотув офиси ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ФВБ маълумот берди. 

Қайд этилишича, 26 февраль куни соат 02:18 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Тирсакобод” МФЙ ҳудудида жойлашган қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:21 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:46 да қуршаб олинди ва соат 02:54 да ўчирилди.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ

183
0