Жорий йилнинг 19 февраль куни Хоразм вилояти Янгиариқ тумани Янгиариқ маҳалласида маҳалласида истиқомат қилувчи 1954 йилда туғилган шахс, оилавий келишмовчилик сабабли, 1974 йилда туғилган ўғлини уйида сақлаб келаётган ов қуроли билан қасддан отиб ўлдирган. Шунингдек, келини ва набирасига ҳам ўқ отиб, оғир жароҳат етказган, дея хабар бермоқда УзА.
Ушбу жиноят тергов-тезкор гуруҳи томонидан қисқа муддатда фош этилиб, гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.