• 11 797 сум
    22.54
  • 13 608 сум
    20.11
  • 140 сум
    0.6
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 797 сум
    22.54
  • 13 608 сум
    20.11
  • 140 сум
    0.6
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 25 февраля 2025

Жанубий Кореяда қурилиш олиб борилаётган кўприк қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Қурилиш бўлаётган осма кўприк қулаши натижасида ҳалок бўлганлардан ташқари яна 5 киши жароҳатланган.

863
0
Видеодан кадр

Жанубий Кореянинг Чхонан шаҳрида автомобиль йўлига қурилиш бўлаётган осма кўприк қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги.

"Ишчилар кран ёрдамида таянчлар орасидаги пўлат тўсинларни кўчираётганда кўприкни ушлаб турган 5 та 50 метрлик пўлат тўсинлар бирин-кетин қулаб тушди," - дейилади ОАВ хабарида.

Автомобилнинг орқа камераси йўл устида жойлашган қурилиш осма кўпригининг қулаб тушган ҳолатни тасвирга олган.

Автомагистраль участкасида қурилиш пайтида содир бўлган ушбу ҳолат сабаблари ҳозирча номаълум. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда. Ҳодиса бўлган пайтида йўқолган одамларни қидириш бўйича қутқарув операцияси олиб борилмоқда.

863
0