АТТО ва Uzum Bank ўртасида Ўзбекистон жамоат транспортида электрон тўловларни ривожлантириш бўйича стратегик ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида битим имзоланди. 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб банк мижозлари Тошкент метросидаги тўловлар учун 1,5 млрд сўмдан ортиқ кешбэк олди. Компаниялар муваффақиятли синов тажрибасини амалда қўллаш ва лойиҳани кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Йўловчилар шаҳар транспортининг турли воситаларида йўл ҳақини тўлаш учун Uzum Bank иловасидаги ягона QR-коддан фойдаланиши мумкин. Восита фойдаланувчиларга сафарлар учун пул тежаш ва тўловларни тезроқ бажариш имконини беради. Лойиҳанинг мақсади — анъанавий тўловлардан рақамли тўловларга ўтиш, транспорт транзаксияларининг шаффофлигини ошириш ва бир марталик чипталарни чоп этиш учун қоғоз сарфини камайтириш.

“Жамоат транспортида QR-код орқали тўлаш Uzum Bank фойдаланувчилари орасида тобора оммалашиб бормоқда, банк иловасида оширилган кешбек эса хизматларнинг нафақат қулай, балки фойдали бўлишига ёрдам беради. Тез орада ушбу тўлов усули фойдаланувчилар учун пойтахт автобусларида ҳам амал қила бошлайди. Олдинда бизни катта ва истиқболли режалар кутмоқда, Узум Банк билан ҳамкорлигимизни ривожлантириш ва кўламини кенгайтириш бутун мамлакат бўйлаб жамоат транспортида электрон тўловларни ривожлантириш учун туртки бўлиб хизмат қилади”, — изоҳ берди АТТО Ижрочи директори Даврон Шоёқубов.
"АТТО билан ҳамкорликда банк иловасида метро учун QR-код орқали тўловни жорий этдик ва 2024-йил ноябрь ойидан бошлаб йўловчиларга ҳар бир сафардан оширилган кешбек бериб келмоқдамиз. Рақамли сервислар орқали транспорт учун тўлов қилиш — фойдаланувчилар учун одатий ва тушунарли восита. Бунинг эвазига чипта сотиб олиш учун вақт сарфлашга тўғри келмайди ва бу транспортнинг ўтказувчанлик хусусиятини оширади. Биз сервисни Тошкент автобусларида синовдан ўтказишни бошлаганмиз ва фойдаланувчилар йўл ҳақини тез, қулай ва технологик тарзда тўлашлари учун лойиҳани бутун мамлакат бўйлаб ривожлантиришни режалаштирмоқдамиз", — қайд этди Uzum Fintech CEO Егор Абраметс.
Маълумот учун
АТТО Ўзбекистонда йўл ҳақини тўлаш бўйича автоматлаштирилган тизим оператори саналади. Йўл ҳақини тўлаш бўйича автоматлаштирилган тизим контактсиз NFC технологиясига эга транспорт карталаридан, йўл ҳақини рўйхатдан ўтказиш учун мобил ва стационар валидаторлардан, шунингдек, қатновлар сони ва вақти, транспорт воситасининг йўналиш рақамлари бўйича ҳисоботни шакллантириш учун биллинг тизимидан фойдаланган ҳолда жамоат транспортида йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатишда ахборот ва технологик ҳамкорликни таъминлаш учун мўлжалланган.
Uzum Bank — Узум миллий рақамли экотизимига тегишли интернет-банк. Uzum Bank ёрдамида миллионлаб фойдаланувчилар ўз маблағларини бошқаради: товарлар, хизматлар ва маиший хизматлар учун тўлов қилади, харидлардан кешбек олади, пул ўтказади ва нақд пул ечиб олади. Узум Насия билан интеграция банк мижозларига муддатли тўлов ва микроқарзлар учун 25 миллион сўмгача лимитдан фойдаланиш имкониятини таъминлайди, Uzum Market ва Uzum Tezkor билан интеграция эса Uzum экотизимига тегишли сервислардан қўшимча бонус ва афзалликларни тақдим этади.
Реклама ҳукуқлари асосида