• 12 196 сум
    3.94
  • 14 141 сум
    144.78
  • 152 сум
    8.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 196 сум
    3.94
  • 14 141 сум
    144.78
  • 152 сум
    8.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 февраля 2025

Рим Папасининг аҳволи оғирлигича қолмоқда

Рентген ва лаборатория текширувларидан сўнг унда икки томонлама пневмония аниқланган.

598
0
Ижтимоий тармоқ

Бир кун аввал нафас олиш хуружини бошдан кечирган Рим папаси Францискнинг таҳлиллари буйрак етишмовчилигини аниқлади, унинг аҳволи мураккаблигича қолмоқда, деб хабар бермоқда ТАСС.

"Рим папасининг аҳволи оғирлигича қолмоқда, бироқ кеча оқшомдан бери унда нафас олиш хуружлари кузатилмади," - дейилади хабарда.

Ватиканда қўшимча қилинишича, "баъзи қон таҳлиллари ҳозирда назорат остида бўлган дастлабки, енгил буйрак етишмовчилигини кўрсатмоқда."

Январ ойида Рим папаси бронхит билан касалланган эди. У 14 февраль куни касаллик сурункали тус олгани сабабли Римдаги Агостино Жемелли клиникасига юборилган. Рентген ва лаборатория текширувларидан сўнг унда икки томонлама пневмония ҳам аниқланган. Ҳозирда Рим папаси Франциск 88 ёшда.

598
0