Бугун, 22 февраль куни ЎФА анжуманлар залида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конгресси бўлиб ўтмоқда. Ушбу Конгрессда ЎФА президентини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Ассоциация аъзолари томонидан келиб тушган номзодлар Сайлов қўмитаси аъзолари иштирокида Ассоциация Сайлов кодекси ва Уставига асосан мувофиқлик текширувидан ўтказилди.
Ассоциация Уставининг 30-моддаси 4-бандига биноан делегатлар томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Баҳодир Низомович Қурбонов номзоди илгари сурилди.
Ассоциация Устави ва Сайлов кодексига асосан Баҳодир Низомович Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берди.