• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 21 февраля 09:51

Андижондаги "заправка"да портлаш содир бўлди — жароҳатланганлар бор (видео)

Вилоят ФВБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

668
0
Видеодан кадр

Вилоят ФВБ хабарига кўра, жорий йилнинг 20 февраль куни соат 18:02 да Шаҳрихон тумани "Янги Найнаво" МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида (пропан) ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган, соат 18:13 да воқеа жойига ЁҚЕлари етиб борган.

Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган.

Олинган бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмаси чақнаши натижасида автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ҳудудида бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган, ҳозирда фуқароларга малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонасига ётқизилган. Ҳодиса содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

668
0