Канадада Delta Air Lines Bombardier CRJ900LR йўловчи самолёти Торонто халқаро аэропортига қўнаётганда ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Delta Air Lines авиакомпанияси Торонтога қўниш чоғида ағдарилган рейс йўловчиларига 30 минг доллардан тўлашни таклиф қилди. Бу ҳақда NBC News нашри хабар берди.
"Delta Air Lines фавқулодда қўнишни амалга ошириб, ағдарилган Торонто рейси йўловчиларининг ҳар бирига 30 минг доллардан таклиф қилади," - дейилади хабарда.
NBC News'нинг ёзишича, агар барча йўловчилар авиакомпания таклифидан фойдаланса, Delta Air Lines жабрланганларга тахминан 2,3 миллион доллар тўлаши керак бўлади.
Delta вакилининг айтишича, таклиф ихтиёрий ишора бўлиб, ҳуқуқларга таъсир қилмайди.