• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 20 февраля 2025

Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди — видео

ФВБ ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 4 дақиқада етиб бориб, ёнғинни бартараф қилди.

1054
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Олмазор туманида йўловчи автобус ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ маълумот берди.

Қайд этилишича, 20 февраль куни соат 07:41 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. 

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи этилган манзилга соат 07:45 да етиб бориб, ёнғин соат 07:50 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

1054
0