• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 20 февраля 09:24

Грузиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Давид Котариа Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхаларини топширди.

49
0
t.me/bakhtiyor_saidov

Давид Котариа Грузиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. У 19 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхаларини топширди. Бу ҳақда вазир Баҳтиёт Саидов ўзининг Telegram'даги саҳифасида маълум қилди.

"Давид Котариа жанобларини Грузиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинлангани билан самимий табриклаймиз. Бугун уларнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик. 

Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқаларни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдик. Ташқи ишлар вазирлиги жаноб Элчини Ўзбекистонда самарали дипломатик миссиясини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрдир", - дейди Саидов.

49
0