• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 19 февраля 12:40

Тошкентда 51 ёшли эркак қурилиш бўлаётган бинонинг юқори қаватидан тушиб кетиб ҳалок бўлди

Эркак бинога кираётган вақтида зинапоядан тойиб кетиб, бахтсиз ҳодиса туфайли бинонинг ертўла қисмига баландликдан тушиб кетган.

327
0
t.me/minstroyuz / Иллюстрация

Тошкентда эркак қурилиш ишлари олиб борилаётган кўп қаватли бинонинг зинасидан йиқилиб вафот этгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 17 февраль куни 1974 йилда туғилган эркак Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Аския кўчасида жойлашган кўп қаватли уй қурилиш ишлари олиб борилаётган бинога кираётган вақтида зинапоядан тойиб кетиб бахтсиз ҳодиса туфайли бинонинг ертўла қисмига баландликдан тушиб кетган. Бунинг натижасида эркак шу жойнинг ўзида вафот этган.

Ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмокда.

327
0