Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб, Кристофер Дугган тайинланди. ТИВ вазири Бахтиёр Саидов Элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Шунингдек, вазир Испаниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Рикардо Мартинес Васкес жанобларининг ишонч ёрлиқларини ҳам қабул қилди.
Мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар динамикаси юқорига қараб кетаётганлиги таъкидланди.
Бахтиёр Саидов икки элчига ҳам фаолияти давомида мамлакатлар ўртасидаги мавжуд кўприкларни мустаҳкамлаш ва янгиларини барпо этишда муваффақиятлар тилади.