• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 18 февраля 15:31

Олмалиқдаги жазони ижро этиш колонияси девори қулаши оқибатида маҳкум вафот этди

Эркак бинонинг деворларини бузаётган вақтида девор қисми қулаб, уни босиб қолган. Орадан бир неча кун ўтиб, у олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

261
0
UzNews.uz

Бугун, 18 февраль куни Олмалиқдаги қамоқхонада 21 ёшлши маҳкум вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Бош пркоуратура Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 11 февраль куни 7-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаган маҳкум М.Т. бир қаватли бинонинг деворларини бузаётган вақтида девор қисми қулаб, босиб қолган.

Маҳкум М.Т. зудлик билан шифохонага жойлаштирилган. Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан маҳкум М.Турсинбаев 16 февраль куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Тошкент махсус прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

261
0