• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 18 февраля 11:46

Тошкентда уй эгасини калтаклаб, ўғирлик қилган мардикорга суд ҳукми ўқилди

У 5 нафар шериги билан тил бириктириб, фуқаронинг уйидан қимматбаҳо буюмларни босқинчилик йўли билан олиб чиқиб кетган.

329
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, мазкур воқеа Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида содир бўлган. 6 нафар судланувчилар ўзганинг мулкини эгаллаш мақсадида жиноий режа тузган. 

Аниқланишича, судланувчилардан бири жабрланувчининг уйида бир неча ой аввал ишлаб кетган мардикор яъни ёлланма ишчи бўлган. У ушбу хонадон ҳақида шерикларига хабар берган. 

Иш ҳужжатларида келтирилишича, судланувчилар хонадондан қимматбаҳо соат, браслет ва пулларни босқинчилик йўли билан олиб чиқиб кетишган. 

Судланувчи аёл эшикни тақиллатган, хонадон эгаси эшикни очгандан сўнг, судланувчи эркак унга тан жароҳати етказиб, бошқа шерикларини чақиради. 

Жабрланувчи ҳаёти шифокорлар кўрсатган ёрдам сабаб сақлаб қолинган. 

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Шайхонтоҳур тумани судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди. 

Судланувчи ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми "в" банди, 127-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор дев топилиб, унга нисбатан 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Қолган судланувчиларга ҳам қонун доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

329
0