Поиск
RUUZ

Происшествия

Қозоғистонда шахта қулаши оқибатида 7 нафар кончи ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, фожиага "Казахмыс" корпорацияси конларига хос бўлмаган табиий газ портлаши содир бўлган.

48views0replies
0

inbusiness.kz

Жорий йилнинг 17 февраль куни Қозоғистоннинг Улутау вилоятида жойлашган "Казахмыс Корпорация"га қарашли "Жомарт" конида кон массаси қулаб тушиши натижасида 7 нафар кончи ер остида қолиб ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати.
Аниқланишича, конда кон массаси қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида 7 нафар ишчи кон остида қолиб кетган. Кабеллар узилганлиги сабабли ишчилар билан алоқа бўлмаган.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, бошқарма ходимлари авария-қутқарув ишларини олиб боришмоқда.
"Дастлабки маълумотларга кўра, "Казахмыс" корпорацияси конларига хос бўлмаган табиий газ портлаши содир бўлган. Ҳодиса тафсилотлари ва сабаблари аниқланмоқда. Фожиани тергов қилиш учун махсус давлат комиссияси тузилди.
Ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан маънавий зарарни қоплаш мақсадида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ходимнинг ўртача йиллик иш ҳақининг 10 баравари, шунингдек, дафн маросимини ташкил этиш учун 2 миллион тенгедан ортиқ маблағ тўланади.
Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик учун ҳар ойлик тўловлар, болаларнинг ўқиши учун тўловлар, ҳалок бўлган ходимларнинг кредитлари ва қарзларини тўлаш ва оила аъзоларининг илтимосига кўра бошқа турдаги ёрдамлар кўзда тутилган.
"Казахмыс" раҳбарияти ва жамоаси ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ва чуқур ҳамдардлик билдиради," - дейилади "Казахмыс" корпарацияси Матбуот хизхмати хабарида.
Авария-қутқарув хизматлари 7 нафар ишчининг жасадини топган. Барча етти нафар ходимнинг жасадлари ташқарига олиб чиқилиб, суд-тиббий экспертизаси ўтказиш учун полиция ходимларига топширилган.
48views0replies
0

Комментарии