• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 17 февраля 17:51

Тадбиркор Ботир Раҳимов Теннис федерацияси раиси этиб тайинланди

Федерациянинг собиқ раҳбари Алишер Мирсоатов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

532
0
t.me/Minsportuz

Бугун, 17 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари сайлов конференцияси бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон теннис федерацияси раиси лавозимига кўп йиллар давомида "Пахтакор" клуби президенти лавозимида ишлаган тадбиркор ва мутахассис Ботир Раҳимов номзоди илгари сурилди. Унинг номзоди бир овоздан маъқулланди.

Теннис федерациясининг собиқ раиси, "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раиси Алишер Мирсоатов қишки спорт турлари ассоциациясига раҳбар бўлди.

532
0