Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Теҳрон қўллаб-қувватлаётган Эрон ва Яқин Шарқдаги кучларга зарба беришда давом этишга умид қилаётганини айтди, деб хабар берди CNN телеканали.
"Сўнгги 16 ой ичида Исроил Эроннинг террорчилик ўқига кучли зарба берди. Президент Трампнинг кучли раҳбарлиги остида биз ишни охиригача етказа олишимизга шубҳа қилмайман," - деди Нетаняху АҚШга ташриф буюрган АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳузурида журналистларга қарата.
Рубио, ўз навбатида, "ядровий Эрон ҳеч қачон бўлмаслигини" айтди.
"Ҳамас" ёки "Ҳизбуллоҳ," Ғарбий соҳилдаги зўравонлик ёки бу муаммоларнинг ҳар бири ҳақида гапирсак ҳам, уларнинг ортида битта умумий мавзу бор - Эрон. Буни ҳал қилиш керак," - деди Рубио.