Поиск
RUUZ

Погода

Бу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво +20 даражагача исиши кутилмоқда

Синоптикларга кўра, бу ҳарорат март ойининг охири ва апрель ойининг бошидаги иқлим кўрсаткичларига мос келади.

55views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун 17 февраль куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кеча ҳавони кескин совуқ бўлганидан сўнг ҳарорат тез кўтарила бошлайди ва куннинг ўртасига келиб ҳаво 8-13 даража илиққача исийди. 
18-19 февраль кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ва 19 февраль куни Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва баҳорий илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 15-20 даража илиққача исийди. Бу ҳарорат март ойининг охири ва апрель ойининг бошидаги иқлим кўрсаткичларига мос келади. Ҳарорат кечалари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 февралда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.
Тошкентда 17-20 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди.  Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. 17-19 февралда ҳарорат асосан кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари  11-14 даража илиқ, 20-21 февралда кечалари 2-5 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 15-18 даража илиққача кўтарилади.
55views0replies
0

Комментарии