Поиск
RUUZ

Экономика

Покистонда ўтказилган Made in Uzbekistan кўргазмасида $500 млн.лик 181 та шартнома имзоланди

Миллий саноат маҳсулотлари кўргазмасида Ўзбекистоннинг 150 дан ортиқ, Покистоннинг 500 нафардан ортиқ тадбиркорлари иштирок этишди.

95views0replies
1

Дунё АА

Шу йилнинг 11-13 февраль кунлари Ўзбекистон элчихонаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Покистон Савдо вазирлиги билан ҳамкорликда Лаҳор шаҳрида ташкил этилган "Made in Uzbekistan" миллий саноат маҳсулотлари кўргазмаси ўз ишини якунлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. 
"Lahore Expo Center" марказида ташкил этилган ушбу тадбирда уч кун давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик, чарм-пойабзал, электротехника, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, мебель ва ёғочсозлик, кимё, фармацевтика саноати маҳсулотлари, қурилиш материаллари ҳамда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди.
Қайд этилишича, ушбу тадбирда турли соҳаларда фаолият юритувчи ўзбекистоннинг 150 дан ортиқ тадбиркорларидан иборат нуфузли делегация Лаҳор шаҳрида ташриф билан бўлди.
Кўргазманинг очилиш маросимида Покистоннинг федерал ва маҳаллий ҳукуматлари расмийлари, дипломатик корпус вакиллари, шунингдек, 500 дан ортиқ покистонлик бизнес доира вакиллари иштирок этди.
Уч кун давомида 80 мингдан ортиқ ташриф буюрувчилар миллий саноат маҳсулотлари ва ҳамкорлик имкониятлари билан танишди. Тадбир доирасида Ўзбекистон тадбиркорларининг 500 дан ортиқ "B2B" учрашувлари ташкил этилди. Уларда янги савдо шартномаларини тузиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Кўргазма давомида умумий қиймати 500 миллион АҚШ долларига тенг 181 та шартнома имзоланди. Шундан 263 миллион АҚШ доллари экспорт савдо шартномалари, 236 миллион АҚШ доллари эса импорт шартномаларини ташкил этади.
Покистон Савдони ривожлантириш агентлиги бош ижрочи директори Файз Аҳмад билан ўтказилган учрашувда икки мамлакат ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимга киритилган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш, Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотларини Покистонга экспорт қилиш учун фитосанитар рухсатномалар олишни тезлаштириш ҳамда икки мамлакат электрон савдо платформаларида маҳсулотларни жойлаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳни шакллантириш юзасидан келишувга эришилди.
Шунингдек, маҳаллий компаниялар билан ҳамкорликда Покистон ҳудудларида Ўзбекистон савдо уйларини ташкил этиш, икки мамлакатда паритет асосида тижорат ярмаркаларини ташкил этиш, тўқимачилик, озиқ-овқат, фармацевтика, транспорт-логистика, қурилиш материаллари, терини қайта ишлаш ва чарм маҳсулотлар, чинни буюмлар, мебелсозлик йўналишларида икки томонлама музокаралар ўтказилиб, ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилди.
95views0replies
1

Комментарии