• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 14 февраля 12:19

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кучли бўлмаган ёнғингарчилик кутилмоқда

Синоптиклар шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

84
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, шанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида (Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг шимоли-ғарбий ҳудудларидан ташқари) якшанба куни ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Бугун ва эртага кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 7-10 даража илиққача исийди. Якшанба куни кундузги ҳарорат 3-6 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари 0-5 даража илиқ бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади,  16 февраль – якшанба куни айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Тошкентда бугун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Эртага 15 февраль куни ёғингарчилик кутилмайди. 16 февралда вақти-вақти билан ёғингарчилик  (ёмғир, қор) бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Бугун ва эртага кундузи ҳарорат 7-10 даража илиқ бўлади.  16 февраль- якшанба куни 3-6 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари 0-3 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

84
0