Поиск
RUUZ

Реклама

Ўзбекистон Миллий банки корпоратив сайтининг янги nbu.uz версиясини тақдим этди

Янги веб-сайт замонавий талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, мижозларга банк хизматларидан янада қулайроқ ва осонроқ фойдаланиш имконини беради. Янгиланишнинг асосий мақсади фойдаланувчилар ўз молиявий масалаларини тезкор ва осон ҳал қила оладиган самарали рақамли канал яратишдан иборат.

165views0replies
0

Асосий ўзгаришлар
Юклаш тезлиги. Самарадорликни оптималлаштириш туфайли сайтни юклаш сезиларли даражада тезлашди ва сезгирлашди. Бу фойдаланувчилар тажрибасига ижобий таъсир кўрсатиб, қидирув тизимларидаги натижаларни яхшилайди.
Янги дизайн. Янгиланган, замонавий ва жозибали интерфейс сайтга ташриф буюрувчиларда ижобий биринчи таассурот қолдиради. Соддалаштирилган навигация ва интуитив бошқарув элементлари зарур маълумотларни тезроқ топиш имкониятини яратиб, фойдаланувчиларнинг умумий тажрибасини яхшилайди.
СЕO-оптимизация. Google ва Yandex каби қидирув тизимларида сайт позицияларини яхшилаш учун қуйидаги техник такомиллаштиришлар амалга оширилди: саҳифаларнинг юкланиш тезлиги оптималлаштирилди, тўлиқ мобил қурилмаларга мослашувчанлик таъминланди, хатолар бартараф этилди ва саҳифаларнинг индексланиши яхшиланди.
Ўзбекистон Миллий банки — доимо сиз билан бирга!
Сайтнинг янгиланган версияси билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин: nbu.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида
165views0replies
0

Комментарии