Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистоннинг Литвадаги Элчиси Литва президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Тимур Рахманов ўтган йилдан буён Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси ҳисобланади.

53views0replies
0

dunyo.info

Ўзбекистон элчиси Темур Раҳмонов кеча, 11 февраль куни Литва президенти Гитанас Науседага ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Литва президенти расмий Вильнюс ва Тошкент ўртасидаги сиёсий мулоқот ва икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиб бораётганини юқори баҳолади. 2024 йил якунига кўра Ўзбекистон Литванинг йирик савдо-иқтисодий шерикларидан бирига айланганини алоҳида таъкидланди.
Президент Гитанас Науседа, шунингдек, Литва томони Ўзбекистоннинг ЕИ доирасидаги ташаббусларини ва Жаҳон савдо ташкилотига кириш масаласини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Элчи Тимур Раҳмонов 2024 йил 17 июнь куни Латвия президенти Эдгарс Ринкевичсга ишонч ёрлиқларини топширган эди.
53views0replies
0

Комментарии