Давлат раҳбарлари Россия ва АҚШ фуқароларини алмашиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар. АҚШ президенти Америка томони эришилган барча келишувларни бажаришига ишонтирди.
"Суҳбат чоғида Украинадаги вазиятни тартибга солиш мавзуси ҳам муҳокама қилинди. Дональд Трамп ҳарбий ҳаракатларни тезроқ тўхтатиш ва муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканини айтди. Владимир Путин, ўз навбатида, можаронинг асл сабабларини бартараф этиш зарурлигини таъкидлади ва Дональд Трамп билан узоқ муддатли келишувга тинчлик музокаралари орқали эришиш мумкинлигига рози бўлди," - дейилади Кремль хабарида.
Владимир Путин Трампнинг Россия ва АҚШ биргаликда ишлаш вақти келганлиги ҳақидаги асосий фикрларидан бирини қўллаб-қувватлади.
Суҳбат давомида Яқин Шарқни тартибга солиш, Эрон ядро дастури, шунингдек, иқтисодий соҳадаги икки томонлама Россия-АҚШ муносабатлари мавзуларига тўхталиб ўтилди.
Россия президенти АҚШ президентини Москвага ташриф буюришга таклиф қилди ва ўзаро манфаатли иш йўналишлари, жумладан, Украина муаммосини ҳал этиш мавзуси бўйича Америка расмийларини Россияда қабул қилишга тайёрлигини билдирди.
Владимир Путин ва Дональд Трамп шахсий алоқаларни давом эттириш, жумладан, юзма-юз учрашувлар ташкил этишга келишиб олди.