• 12 060 сум
    -48.09
  • 14 065 сум
    -104.51
  • 149 сум
    -0.23
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 060 сум
    -48.09
  • 14 065 сум
    -104.51
  • 149 сум
    -0.23
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 февраля 11:37

Камбағал оилалар реестрига киритилганларга махсус субсидиялар берилади

Бир марталик ёрдам пуллари субсидиялар билан алмаштирилади, шунингдек, тиббий хизмат, уй-жой ва турмуш шароитини яхшилаш учун ҳам субсидиялар ажратилади.

923
0
UzNews.uz

“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.

2025 йил 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.

2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.

923
0