Гавайида Килауэа вулқони яна отилди. Сейсмик фаолликнинг тўққизинчи эпизоди 2024 йил 23 декабрдан бери содир бўлмоқда, деб хабар бермоқда "Известия" телеканали.
Кратер лава фаввораларини 70 метрдан ортиқ баландликка отиб юборди. Вулкан Гавайининг Катта оролида жойлашган. Килауэа Ер юзидаги энг фаол ҳаракатдаги вулқонлардан бири деб аталади.