• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 12 февраля 12:05

Тошкент вилоятида эри калтаклаган аёл вафот этди

Ҳолат тафсилотлари ва сабаблари очиқланди.

542
0

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 8 февраль куни содир бўлган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди. 

Аниқланишича, марҳума аёл 1997 йилда, унинг турмуш ўртоғи 1992 йилда туғилган. Улар 5 йил олдин оила қурган. Уларнинг 2 нафар фарзанди бўлган. 

Турмуш ўртоғи аёлнинг қизлик уйига тунда келиб, уни ўз машинасига солиб, олиб кетган. 

"Қайнонаси ҳам ҳар доим қизимни урдирарди. Уларга пул топиб келиш керак эди. Қизим уларнинг боқувчиси бўлган. Вафотидан 10 кун олдин жанжаллар сабаб қизим бизнинг уйга келиб қўйганди. Эрига энг олий жазо берилишини сўрайман. Уйга келиб, қизимни қасддан ўлдирди. Болаларини етим қолдирди",- дейди марҳуманинг онаси. 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

542
0