Туркиянинг Эгей денгизидаги Санторини оролида сейсмик фаоллик фонида цунами ва зилзилаларга тайёргарлик кўрилмоқда, дея хабар бермоқда AFAD Туркия табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
"Сейсмик бўрон кўринишидаги фаоллик натижасида минтақада 2025 йил 7 февраль ҳолатига кўра, 3 баллдан юқори бўлган зилзилалар сони 761 тага етди. Зилзилалар Санторини оролидан тахминан 25 км шимоли-шарқда кучаяди ва уларнинг чуқурлиги 5 дан 25 км гача ўзгариб туради. Мамлакатимиз қирғоқларига энг яқин зилзила 140 км масофада содир бўлди," - дейилади хабарда.
Аниқланишича, зилзилалар Жанубий Эгей вулқон ороллар ёйида Санторини оролидан 6,5 км шимоли-шарқда жойлашган сув ости кратерига эга Коломбо вулқони ҳудудида тўпланган.
Шу билан бирга, минтақада давом этаётган сейсмик фаоллик вулқон фаоллигига олиб келиши мумкин.
AFAD маҳаллий аҳолини эҳтимолий таҳдид ҳақида огоҳлантириш учун Измир, Айдин, Мугла вилоятларида мобил сирена тизимларини ишга туширди. Минтақадаги AFAD вилоят ва иттифоқ бошқармаларини жанговар шай ҳолатга келтирди, фавқулодда вазиятлар бўлинмалари ўртасидаги мувофиқлаштиришни кучайтирди. Бундан ташқари, Туркия идораси Греция университетлари ва илмий-тадқиқот институтлари билан илмий маълумотлар алмашади.