• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 февраля 11:13

МФЙ раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ва "Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

126
0
t.me/yangihayot_hokimligi/7845

Жорий йилнинг 11 февраль куни Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонунга кўра "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ва "Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида"ги қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилишини, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг 5 йил муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди.

"Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатларини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади," - дейилади хабарда

126
0