• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 февраля 09:35

Умра ва Ҳаж зиёратлари учун менингитга қарши мажбурий эмлаш бекор қилинмади

Санитария-эпидемиология қўмитаси Саудия Арабистонига келаётган зиёратчилар учун эмлаш бекор қилингани ҳақидаги маълумотни рад этди.

152
0
Telegram

Саудия Арабистони Қироллиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йилнинг декабрь ойида 2025 йилдан бошлаб Умра ва Ҳаж амалларини бажариш учун келадиган барча зиёратчиларнинг менингит инфекциясига қарши эмаланганлик тўғрисидаги ҳужжати бўлиши шартлигини талаб қилувчи меъёрий ҳужжат чиқарган эди. 

Сўнгги пайтларда аҳоли ўртасида ҳамда ижтимоий тармоқларда Ҳаж ва Умра зиёратларига боришида менингитга қарши вакцина олиш керак дейилган қарор бекор қилинди, энди вакцина олмасдан Умрага бориш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Санепидқўмита ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, Саудия Арабистони Умра ва Ҳаж зиёратларига борувчиларда менингит касаллигига қарши эмланганлик ҳақида ҳужжат бўлиши зарурлигини расман бекор қилмаганлигини маълум қилди.

"Мамлакатимизга юқумли касалликларни четдан кириб келишини олдини олиш ва эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида зиёратчиларни менингитга қарши эмлаш тавсия этилади", - дейилади хабарда.

152
0