• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 февраля 11:06

Покистон импорти Ўзбекистонда картошка нархини пасайтирди — МҲТИ

Пойтахт дўконларида картошканинг минимал нархлари 26 фоиздан кўпроққа арзонлашди.

163
0
UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2025 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Бу ҳақда МҲТИ хабар қилди. 

Мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди.

Шундай қилиб, картошканинг минимал нархи 26,1 фоиз, қизил сабзиники 11,3 фоиз, лавлагиники 8,2 фоиз, тухумники 7,8 фоиз, сутники 0,9 фоиз, шакарники 0,4 фоиз пасайган. Ўтган ойда картошка нархи ошганидан кейин Покистондан картошка импорт қилинди ва бу унинг нархи пасайишига олиб келди.

8 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, оқбош карам нархида энг катта ўсиш қайд этилди. Бу мавсумий омил билан боғлиқ.

Бодринг нархи ҳам сезиларли даражада ошган, аммо ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 30,0 фоиз арзон. 7 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар - буғдой уни, гуруч, гречка, макарон, олма, банан, товуқ гўшти.

163
0