• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 10 февраля 14:02

Бухорода газ сизиб чиқиши оқибатида магистраль газ қувурида ёнғин содир бўлди - видео

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин бартараф этилганини маълум қилди.

133
0
Видеодан кадр

Бугун Бухоро Қизилрабор метанда кучли портлаш бўлиб ёнғин чиққани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги муносабат билдирди.

Бугун, 10 февраль куни Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган, диаметри 1020 мм бўлган магистрал газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган ҳамда ёнғин содир бўлган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолатни бартараф этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда. Ёнғин натижасида жабрланганлар ҳамда тан жароҳати олганлар йўқ.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 11:30 атрофида муруватлар ёпилиб, қолдиқ газларни чиқиб кетиши кузатилган. Ҳозирда авария тўлиқ бартараф этилди.

Воқеа жойига вилоят ФВБ, Ромитан тумани ФВБ бошлиғи 1 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

133
0