• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 10 февраля 11:13

Ўзбекистонда ҳафта давомида ёғингарчилик ва совуқ ҳаво кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

190
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, республика бўйича вақт-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

13 февралда марказий ва шарқий вилоятларда айрим жойларда, шунингдек, Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

14 февралда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат энг чекка жанубда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ҳаво ҳарорати 10-11 февралда кундуз кунлари 0-5 даража илиқ,

кечалари 0-5 даража совуқ, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 6-8 даража совуққача бўлади.

12 февралдан ҳарорат аста-секин кўтарила бошлайди ва 13-14 февралга келиб, кундузги ҳарорат 8-11 даража илиққача, жанубда 12-14 даража илиққача кўтарилади.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартираркан, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.

Тошкентда бугун кечқурун биroz қор ёғиши мумкин. 11-12 февралда вақт-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. 13 февралда асосан ёмғир кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

14 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, кундуз кунлари 10-11 февралда 0-5 даража илиқ бўлади, 12-14 февралда 8-10 даража илиққача

аста-секин кўтарилади.

Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартираркан, шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

190
0