• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 7 февраля 11:57

Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дори воситаси билан ушланди

Тезкор тадбир давомида унга ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган шахс ҳам Тошкент шаҳрида қўлга олинди ва 300 та кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

216
0
UzNews.uz

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган Spark автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда автомашина салонида 50 дона "Зардекс" кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга мазкур дори воситаларини сотган Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Тошкент шаҳрида қўлга олинди ва ундан ҳам 300 дона "Зардекс" кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

"Ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда," - дейилади хабарда.

216
0