Бу иш кунлари банкка ташриф буюришга улгурмайдиган мижозлар учун қулай ечимдир. Дам олиш кунлари банк бўлимларининг ишлаши мижозларга молиявий масалаларни ўзларига қулай вақтда ҳал қилиш имконини беради.
Дам олиш кунлари банкда қуйидаги хизматлардан фойдаланиш мумкин:
• Валюта айирбошлаш;
• Коммунал тўловларни амалга ошириш (Munis тизими орқали);
• Пластик карталардан нақд пул ечиш ва тўлдириб бериш;
• Халқаро пул ўтказмалари (келган маблағларни ечиб олиш ва маблағ юбориш);
• Чиқарилган пластик карталарни тарқатиш;
• Юридик мижозлар учун миллий валютада тўловларни амалга ошириш.
Миллий мобил иловаси орқали амалга ошириладиган амалиётлар:
• Миллий иловасини ўрнатиш ва рўйхатдан ўтказиш;
• Пуш-хабарномаларни ёқиш (SMS/Telegram-бот ўрнига);
• Онлайн омонат очиш ва бошқариш;
• Онлайн микроқарз олиш учун ариза юбориш;
• Пул ўтказмалари (картадан картага, банклараро ва халқаро ўтказмалар) ва барча тўловларни амалга ошириш;
• PIN-кодни ўрнатиш ва алмаштириш;
• Картани блоклаш ва блокдан чиқариш, транзаксияларга чеклов қўйиш (нақд пул олиш, онлайн харидлар ва бошқалар).
Банк 24/7 режимида қуйидаги хизматларни онлайн кўрсатади:
• Хусусий мижозлар учун (Миллий иловаси орқали);
• Юридик шахслар учун (iBank орқали).
Ўзбекистон Миллий банки — доимо сиз билан бирга!
Офисларнинг манзиллари ва иш тартиби билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Батафсил маълумот учун: 1344 қисқа рақами ёки +998 78 148 00 10 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида