“Россельхознадзор” жорий йил 18 декабрдан Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир маҳсулотларини экспорт қилишга рухсат берди.
Қайд этилишича, вилоятдаги 7 та корхона маҳсулотларида 2020 йилда ЕОИИ давлатлари учун карантин объекти бўлган помидор жигарранг бужмайиши вируси аниқланмаган.
“Россельхознадзор” Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан Фарғона вилоятидаги етиштирувчи ҳудудларни ўрганиш натижалари ва иссиқхоналарнинг ҳолатини таҳлил қилиш тўғрисидаги тақдим этилган маълумотлардан сўнг шу қарорга сўнг келган.
Дастлабки босқичда помидор маҳсулотини “Golden Tree” МЧЖ (Қўштепа т.), “Фарҳод Ранчо” ФХ (Қувасой ш.), “Фарғона Зиё қурувчи” МЧЖ (Қувасой ш.), қалампир маҳсулотини эса “Новая волна” ФХ (Олтиариқ т.), “Жилокор Замини” МЧЖ (Данғара т.), “Саодатли Дил Фаровон” МЧЖ (Данғара т.), “Юлдашев Элдор” МЧЖ (Бешариқ т.) корхоналаридан олиб киришга рухсат этилган.
Шу билан бир қаторда, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси "Россельхознадзор" билан вақтинчалик чекловларни бекор қилиш юзасидан мувофиқлаштирилган қўшма тадбирлар давом этаёганлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Россельхознадзор” Фарғонадан барча турдаги ўсимлик маҳсулотлари, Қашқадарёдан эса помидор ва қалампир импортига тақиқ қўйганди.