Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Малайзиядаги ҳамкасблари билан дронлар ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар қилди.
Малазияга ташриф давомида ақлли қишлоқ хўжалиги технологиялари ва дронлар ишлаб чиқариш, шоличилик, балиқчилик, каучук етиштириш, мева-сабзавот ва ипак маҳсулотларини экспорт қилиш каби йўналишларда амалий ҳамкорлик ишларини бошлашга келишиб олинди.
Хусусан, Meraque компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий-тадқиқот институти ҳудудида ақлли қишлоқ хўжалиги техникалари ва дронларни маҳаллийлаштирган ҳолда ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди.