• 11 797 сум
    22.54
  • 13 608 сум
    20.11
  • 140 сум
    0.6
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 797 сум
    22.54
  • 13 608 сум
    20.11
  • 140 сум
    0.6
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 5 февраля 2025

Швециядаги мактабда содир бўлган отишмада ўн киши ҳалок бўлди

Маҳаллий аҳолига имкон қадар узоқроқда бўлиш ёки ўз уйларида қолиш тавсия қилинди.

790
0
https://epochtimes.se

Швециянинг Эребру шаҳридаги мактабда содир бўлган отишмада ўн нафарга яқин киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Швеция полицияси матбуот хизмати хабар берди.

"Ҳодиса оқибатида ўн нафарга яқин киши ҳалок бўлди," - дейилади хабарда.

Айни пайтда полициячилар ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқламоқда. Жабрланганларнинг умумий сони ҳозирча маълум эмас.

Шу куни Швецияда отишма туфайли мактаб ҳудудида йирик полиция операцияси ўтказилаётгани ҳақида хабар берилганди. Туман аҳолисига таълим муассасасидан имкон қадар узоқроқда бўлиш ёки хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз уйларида қолиш тавсия қилинди.

790
0