Ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик ММА жангчиси Шоҳасан Мирзаматов автоҳалокатга учрагани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
У жорий йилнинг 23 февраль куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ташкил этиладиган Octagon 70 турнирида Георгий Кичигинга қарши чемпионлик жанггини ўтказиши керак эди. Бироқ, Мирзаматовнинг автоҳалокат оқибатида олган тан жароҳатлари сабаб жанг бекор қилингани ҳақида хабар берилди.
"Шохасан Мирзаматов ЙТҲга учради ва Octagon 70 турнирида Георгий Кичигин билан ўтказиладиган жангдан чиқди," - дейилади Octagon MMA league'нинг Telegram'даги саҳифасида.