• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 февраля 18:37

Ўзбекистонга четдан товарларни олиб кириш учун божхона йиғими миқдори ўзгарди

“Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

279
0
UzNews.uz

Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди:

— товарларнинг божхона расмийлаштируви учун йиғимлар миқдорини божхона органлари томонидан ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг тахминий қийматидан келиб чиқиб белгилаш;

— товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини ўзаро мувофиқлаштириш;

— божхона органларининг иш вақтидан ташқари божхона расмийлаштируви учун йиғим миқдори 8 баробарга камайтирилди. Яъни, БҲМнинг 2 бараваридан 25 фоизига туширилди;

— божхона ҳудудида ва ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимларида ундириладиган йиғим миқдори 2 баробарга пасайтирилди;

— дастлабки декларациялаш амалга оширилганда ундириладиган йиғимга 20% миқдорида чегирма тақдим этилади.

— транзит божхона режими учун БҲМнинг 25 фоизи миқдорида йиғим белгиланди;

— халқаро курьерлик жўнатмаларининг 1 кг. учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим белгиланди.

Қуйида декларация курсатилагн товарларнинг умумий қиймати учун божхона йиғими таслиқланди:

279
0