Поиск
RUUZ

Политика

"Видеони бузғунчи кучлар тўқиб чиқарган" — Ўзбекистон ТИВ ўзбекларни "ит" деб ҳақоратлаган шахснинг видеоси ҳақида

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзини рус дея таништириб, ўзбекларни "ит" деган шахсга жавоб қайтарди. Россия ТИВ эса бу шахс Россия фуқароси эмаслиги, видео провокацион хусусиятга эга эканлигини маълум қилди.

264views0replies
0

ТИВ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Россия фуқароси деб тахмин қилинган шахснинг ўзбекларга нисбатан шовинистик ва очиқ ҳақоратомуз баёнотлари акс этган видео тарқалди.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова провокацион контент яратувчиси радикал миллатчи гуруҳлар билан алоқаси бор Украинанинг Николаев вилоятида туғилганлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бундай ахборот провокацияларидан мақсад миллатлараро низоларни қўзғатиш ва Россиядаги вазиятни беқарорлаштиришдир.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ушбу видеога ўзбек халқига нисбатан ҳақоратомуз қв қабул қилиб бўлмаслигини айтиб, жавоб қайтарди.
“Уларнинг қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъий назар, халқимизга қарата айтилаётган бундай гапларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Ўзбекистон ўз фуқароларининг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини қаерда бўлишидан қатъий назар доимо ҳимоя қилган ва ҳимоя қилади.

Биз ахборот майдонини мунтазам равишда кузатиб борамиз. Ушбу видео интернетда топилиши биланоқ, Россия томонига дипломатик каналлар орқали зудлик билан мурожаат қилинган. Бундай пайтларда асл манбани топиш ва материалнинг ҳақиқийлигини текшириш жуда муҳим”, — деди ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхонов.

Унинг сўзларига кўра, Россия томони “ким айтганидан қатъи назар, бундай ҳақоратомуз баёнотларнинг ўзи чуқур афсусда эканлигини” дарҳол таъкидлаган.

“Текширув натижасида ушбу материал провокацион хусусиятга эга бўлиб, халқларимиз ўртасидаги муносабатларга нифоқ солишга уринаётган бузғунчи кучлар томонидан тўқиб чиқарилгани аниқланди”, — деди Ахрор Бурхонов.

Шунингдек, у ОАВ кун тартибини дипломатик кун тартибидан ажратиш зарурлигини таъкидлади.

“Россия томонининг хабар беришича, видеода тилга олинган шахс Россия Федерацияси фуқароси эмас. Ҳозирда Россиянинг расмий ОАВлари ҳам бу борасида қатор материалларни эълон қилмоқда. Оммавий ахборот воситаларининг кун тартибида вақти-вақти билан баъзи воқеалар ёки баёнотлар туфайли бўронлар пайдо бўлади. Лекин улар воқеликни тўғри акс эттира олмаслиги ва баъзида уни жуда бузиб кўрсатиши мумкин. Яна бир бор барчага ҳар қандай ахборот материалини тарқатишда масъулият билан ёндашиш зарурлигини эслатиб ўтамиз. Биз тасдиқланмаган манбалардан олинган контентни тарғиб қилишни номақбул деб ҳисоблаймиз”, — деди ТИВ матбуот котиби.

264views0replies
0

Комментарии