Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқанд ва Тошкент вилоятида 111 кг наркотик моддалар савдосига чек қўйилди

Ушбу “гашиш” ва “опий” моддаларини Тожикистондан олиб ўтган фуқаролар қўлга олинди.

36views0replies
0

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Панжикент туманидан айланма йўллар орқали 10 кг 894 гр “опий” моддасини Ургут тумани ҳудудига олиб келган Тожикистон фуқаролари бўлган 3 нафар ака-ука қўлга олинган. 
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган аёл ҳам ушланиб, унинг яшаш хонадонида сақланаётган 13 кг 85 гр “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.  
Бошқа ҳолатда эса, “ўзбек-тожик” давлат чегарасининг Тошкент вилояти Бекобод тумани “Турон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Мастчох туманидан Бекобод туманига оқиб ўтувчи Далварзин канали орқали оқизиб юборилган 3 дона елим идишдаги жами 8 кг 381 гр. “опий” ва 59 кг 296 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олиш мақсадида чегара ҳудудига келган вақтларида Бекобод шаҳри ва туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаро қўлга олинди. Таъкидлаш лозимки, улардан
Ҳозирда уларга нисбатан ЖКнинг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.  
Бекобод туманида қайд этилган яна бир ҳолатда, “ўзбек-тожик” давлат чегарасидан тахминан 400-500 метр узоқликдаги дала майдонида муқаддам номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 1 дона спорт сумкаси ичида 3 кг 942 гр “опий” ва 15 кг 473 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гиёҳвандлик воситаларини қолдириб кетган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
36views0replies
0

Комментарии