Ҳиндистон шимолидаги Кумбха Мела фестивалида юз берган тартибсизликлар оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Бу маълумотни мамлакат бош вазири Нарендра Моди тасдиқлади.
Фожиа чоршанбага ўтар кечаси, бир неча миллион диндорлар чўмилиш маросимини ўтказиш учун дарё қирғоғига келганида содир бўлди. Одамларнинг бир қисми дарёда таҳорат олиш учун тўсиқдан ўтишга қарор қилганида содир бўлди.
Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Баъзи ахборот агентликлари 15 киши, бошқалари 40 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермоқда. Ўнлаб одамлар жароҳат олган, уларнинг баъзилари оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани айтилмоқда.
Бош вазир ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
"Мен яқинларидан жудо бўлган одамларга чуқур ҳамдардлик билдираман. Шу билан бирга, барча жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман," - деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Кумбха Мела — зиёратгоҳларга оммавий зиёрат қилиш ва таҳорат олиш маросими билан боғлиқ бўлган энг йирик ҳинд байрами. Эътиқодга кўра, Ганга ва Ямуна дарёлари туташган жойда чўмилиш гуноҳлардан поклайди.