Поиск
RUUZ

Криминал

Чирчиқ шаҳрида $800 мингдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 20 мингдан ортиқ одамни заҳарлаши мумкин бўлган 10 кг синтетик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришнинг олдини олди.

87views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жуда кўп миқдордаги гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситалар тўхтатиб қолинди.
Хусусан, Тошкент шаҳар Учтепа туманида 200 йилда туғилган шахс қўлга олинди ва унинг ёнидан кучли таъсир қилувчи дорилар ва синтетик гиёҳвандлик воситалари топилди. Шундан сўнг, тезкор ходимлар томонидан моддаларнинг манбасини аниқлашга қаратилган тезкор тадбир давом эттирилди.
Гумонланувчи шахс дорилар ва синтетик гиёҳвандлик воситаларини муқаддам судланган 1991 йилда туғилган Жасур исмли шахсдан олганлиги аниқланди.
Ходимлар томонидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрига борилиб, Жасур исмли шахснинг яшаш манзили холислар билан кўздан кечирилганда, мазкур шахс нарколаборатория ташкил этганлиги аниқланди.
Катта миқдордаги 42 литр гиёҳвандлик моддаларини тайёрлаш учун прекурсор, 42 грамм гиёҳвандлик воситаси, 21 дона кучли таъсир қилувчи дорилар ҳамда бошқа далилий ашёлар топилган.
Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа тумани ИИО ФМБ ва ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир яна давом эттирилди. Жасур исмли шахс билан ўтказилган суриштирувлар натижасида Ҳамид исмли шахс ҳам қўлга олинди. У Чирчиқ шаҳрида яшаш манзилида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дориларни сақлаб келаётганлиги аниқланди. Олинган далилий ашёлар 435 грамм гиёҳвандлик ва 12 дона кучли таъсир қилувчи дориларни ташкил қилди.
Умумий ҳисобда тезкор тадбирлар натижасида тахминан 813 716 АҚШ долларлик гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишига чек қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.
87views0replies
0

Комментарии